Бильбаонинг “Атлетик” клуби Ла Лиганинг 19-туридан ўрин олган ўйинда “Севилья”ни мағлуб этди – 2:0.
Учрашувнинг 30-дақиқасида Микель Весга ҳисобни очди. 76-дақиқада Айтор Паредес меҳмонларнинг ишончли ғалабасини таъминлади.
19 ўйиндан сўнг "Атлетик" 38 очко билан Ла Лига турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. "Севилья" 16-ўринда (16 очко).