Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта - Торино
11/01 01:00 Валенсия - Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

АПЛ. Тарихда қайси клублар Рождество пайти етакчилик қилиб, якунда чемпионликни бой берган?

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити"нинг сўнгги йиллар ички чемпионатдаги доминантлиги ҳеч кимга сир эмас. Аммо улар доим ҳам Янги Йил арафасида турнир жадвалида юқори ўринларда бора олмаган. Масалан, улар 7 та чемпионлик мавсумининг фақат иккитасида декабрь охирида етакчи эди.
Қуйида ҳозирги "Арсенал" каби Рождествода етакчилик қилиб, майда чемпионликни нишонлай олмаганлар ҳақида гаплашамиз.

"Арсенал" (2022/23)

Тўпчилар ўтган мавсумда ҳаммани ҳайрон қолдира олди. Улар энг ёш жамоа бўла туриб, узоқ вақт етакчиликни бермай келганди. Аммо февралдан бошлаб ҳаммаси ўзгарди. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни икки бор мағлуб этиб, етакчиликни ўз қўлига олди ва якунда чемпионликни қўлга киритди. "Арсенал" эса 35 турга қадар жадвал етакчиси эди.

"Ливерпуль" (2020/21)

Клопп жамоаси 14 та турдан кейин 2020 йил охирида етакчи эди. Ўшанда "МЮ" мерсисайдликларга чемпионлик пойгаси таклиф этади. Рождествода мавсум чемпионлари бўлмиш "Манчестер Сити" 8 очкога ортда қолаётган эди. Аммо жароҳатлар вазиятни ўзгартирди. Майга қадар "шаҳарликлар" 12 очколик фарқ билан чемпион бўлган бўлса, "МЮ" иккинчи ўринни эгаллади. "Ливерпуль" эса аммалаб учинчи ўринда қолди.

"Ливерпуль" (2018/19)

Гарчанд Янги Йилга қадар "Ливерпуль" яққол етакчилик қилган бўлса ҳам, бу нарса Гвардиоланинг мавсум охиридаги "йиртқич" жамоасига ҳеч нима бўлмади. "Манчестер Сити" сўнгги 14 та турда фақат ғалаба қозонди. Бу эса "кўклар"нинг 98 очко жамғаришини таъминлади. "Ливерпул" эса 97 очко билан иккинчи ўринда қолди. Шунга қарамай, ўша мавсумда мерсисайдликлар ЕЧЛ финалида зафар қучади.

"Ливерпуль" (2013/14)

"Ливерпуль" АПЛ тарихида энг кўп марта мавсум охирида титулни бой бериб қўйган клуб саналади. Афсуски, муҳим паллаларда бу клуб ўзини тиклаб ола билмайди. Мавсум якунланишига бир неча ҳафта қолганида, Стивен Жеррард ҳимояда хато қилади. "Челси" эса ғалаба қозонган. Бу нарса яна "Манчестер Сити" зафарини таъминлайди.

"Ливерпуль" (2008/09)

"Ливерпуль" мавсумни Рафаэль Бенитес қўл-остида кучли бошлайди. Янги йил кириши билан инқироз бошланади. Кетма-кет дуранглар "МЮ"га қўл келади. Гарчанд "МЮ" ўз уйида 4-1 ҳисобида таслим этилган бўлсада, 38 тур натижалари борасида Сер Алекс Фергюсон жамоасининг қўли баланд келди. Федерико Мачеданинг "Астон Вилла" дарвозасига киритган голи чемпионликни таъмин этади.

"Арсенал" (2007/08)

2007 йилнинг қишида "Арсенал" етакчи эди. Аммо "МЮ" "Ливерпул"га қилган ишини "Арсенал" билан ҳам бир мавсум олдин такрорлайди. Афсуски, Арсен Венгер жамоаси мавсум охирига қадар 87 очко билан учинчи ўринга тушиб кетади. Чемпионлик пойгаси эса "Челси" ва "МЮ" ўртасида кечди.

"МЮ" (2003/04)

2000 йиллар охирида кучга кирган бўлса ҳам, 2000 йиллар бошида "МЮ" "Арсенал" ва "Челси"га имкониятни бой берган. 2003 йилнинг охирида АПЛ етакчиси "қизил иблислар" эди. Аммо янги йилда 6 та мағлубият ва 4 та дуранг ҳаммасини ўзгартирди. "Арсенал" эса, ҳали ҳеч ким такрорлай олмаган ўша афсонавий енгилмас мавсумни амалга оширди. 2004 йилнинг майида "Арсенал" охирги марта Англия чемпиони бўлади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 13:00, 05.01.2024.
Ўқилди: 2086 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4740]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4038]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2682]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2312]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2140]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2110]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1790]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1632]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1594]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1589]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.