Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 0-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Диёр Туропов ўтган мавсумда «Нефтчи»га медалларни қўлга киритиш учун нима етишмаганини айтди

Баҳо:
+ | -

Яқиндагина "Нефтчи" билан шартнома муддатини узайтирган Диёр Туропов клуб матбуот хизмати учун кичик интервью берди.

— Ўтган мавсум ҳақида нима дея оласиз?
— Қизиқарли мавсум бўлди. Фарғона аҳли "Нефтчи"нинг шонли ўйинларидан олган завқ-қувончни ўтган мавсумдаги "Нефтчи" беллашувларидан бир лаҳза бўлса ҳам мухлислар ёдига солди, деб ўйлайман.

— Жамоамиз билан келаси мавсумда ҳам биргасиз?  Жамоада қолишингиз учун энг асосий учта сабабни айтиб берсангиз?
— Мухлислар, коллектив ва совринли ўринлар учун яна бир бор уриниб кўриш.

— Мухлисларга кейинги мавсум олдидан Туропов нима ваъда бера олади?
— Ваъда беришга шошилмайлик. Биз айтганларимиз бўлиб қолганда унда ҳаммаси бошқача бўлар эди. Аллоҳнинг айтгани бўлади, биздан эса яхши ният ва ҳаракат.

— Ўтган мавсумда жамоамизга медаллар учун курашда нима етишмади деб ўйлайсиз?
— Фикримча, барқарорлик ва охирги нуқтани қўйиш етишмади. Янги мавсумда мураббийлар режаси асосида мақсад сари интиламиз, мухлислар эса олдингидай  бизни охиригача қўллаб-қувватлашини хоҳлардим. Биз ҳар қандай рақибга бош оғриғи бўла оламиз ва уларнинг уйқусиз тунларида бизнинг ҳам ҳиссамиз бўлади, деган умиддаман.

"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 22:54, 05.01.2024.
Ўқилди: 1295 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик