Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-2 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 0-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Зоҳид Абдуллаев: «Жамоадошларимнинг иштиёқи баланд»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, кеча “Насаф” жамоаси Қибрай стадионида бу йил олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган “Гулистон” жамоаси билан назорат учрашуви ўтказди. Биз учрашув тугагач, “Насаф” сафига яқинда келиб қўшилган тўпурар ҳужумчи Зоҳид Абдуллаевни суҳбатга тортдик.

Суҳбатимиз жуда қисқа бўлди, одатда футболчиларни суҳбатга тортиш бироз қийин кечади. Улар ўзлари ҳақида кўп гапиришни хоҳлашмайди ёки жуда тортинчоқ бўлишади. Зоҳид ҳам бу “камчиликлар”дан ҳоли эмаслиги аён бўлди. Шунингдек, у билан суҳбатни бошлаганимизда, жамоа аъзолари автобусга чиқиб бўлишган эди.

Кечаги учрашувда Зоҳид Абдллаев иккинчи бўлимда майдонга тушиб, “Гулистон” дарвозасига икки марта гол киритишга муваффақ бўлди. Ҳар иккала киритилган гол ҳам чиройли тарзда амалга оширилди.

— Зоҳид янги жамоада ўзингизни қандай ҳис қилаяпсиз?
— “Насаф” жамоаси мени илиқ кутиб олди, жамоадошларим билан аста-секин яқинлашиб бораяпман. Ҳеч қанақа муаммо йўқ. Ўйинчиларни аксарияти билан аввалдан танишман. Клубдаги шароитлар ҳам кўнгилдагидек.

— Сиз клуб билан қанча муддатга шартнома имзоладингиз?
— Ҳа шартнома имзоладим, келинг муддати сир бўла қолсин.

— Сиздан “Насаф” футбол клуби мухлислари жуда катта умид қилишаяпти, бу ишончни оқлашга ишончингиз борми?
— Энди мен “Насаф”нинг тўлақонли аъзосиман, шундай экан менинг тақдирим ҳам ушбу жамоа билан чамбарчас боғлиқ. Ахир айтишадику “кемага тушганнинг жони бир” – деб, мақсадим янги жамоамнинг ютуғига ўз ҳиссамни қўшиш учун барча имкониятларимни ишга солиш. “Насаф”нинг ажойиб ва содиқ мухлислари кўп, буни аввалдан ҳам биламан. Умидим уларнинг олқишига сазовор бўлиш. Албатта бу мендан яхши ўйин кўрсатиб, кўпроқ рақиблар дарвозасини ишғол қилишимни талаб этади, қолаверса жамоадошларим билан бир ёқадан бош чиқариб, Рўзиқул аканинг топшириқларини ўз ўрнига қўйишимиз талаб этилади. У киши индивидуал маҳорат билан бирга жамоавий ўйинга ҳам катта эътибор қаратадилар.

— Янги мураббий ҳақида фикрингиз қандай?
— У киши билан муносабатимиз устоз ва шогирд анъанасига асосланган, Рўзиқул акани ўзига ва қўл остидаги ўйинчиларга талабчан инсон сифатида ҳурмат қиламан. Машғулотларда у киши талаб қилган даражада шуғулланмасак, кўнгиллари тўлмайди, бу жуда яхши хислат деб ҳисоблайман.

— Бугун “Насаф” жамоаси иккинчи бўлимда жуда шиддатли ҳужумларга бой тарзда ҳаракат қилди, бунга асосий сабаб нима деб ўйлайсиз?
— Бу тарзда ўйин намойиш этишни, доимо мураббийимиз талаб қилади. У киши ўртамиёна ўйинни ёқтирмайди. Ўйин пайти кўпроқ тўпга эгалик қилиш ва имкон бўлгандан ҳужумга ўтиш у кишининг асосий талабларидан биридир. Бу албатта менга жуда ёқади, ўйлайманки бундай ўйнашни ўзлаштириб олсак, стадионга ташриф буюрган мухлислар ҳам асло зерикиб қолишмайди. Мана шундай кўрсатмаларни бажариш учун ҳаракат қилганимиз эвазига бугунги ўйинимиз ҳужумкор руҳда ўтди. Насиб бўлса, бунданда чиройли ва ҳужумкор ўйинларни намойиш этишга жамоадошларимда энг муҳими — иштиёқлари баланд.

Суҳбатимиз шу ерда якун топди, чунки бошқаларни куттириб қўйишни Зоҳид эп билмади. Биз яна суҳбат қилишга келишиб, у билан хайрлашдик.

Биз сайтимиз орқали барча "Насаф" мухлислари номидан Зоҳид Абдуллаевга каттадан-катта омадлар тилаб қоламиз.

Ренат Эрназаров суҳбатлашди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 12:17, 31.01.2013.
Ўқилди: 3775 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2404]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2347]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2077]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1663]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1612]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1511]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1442]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1430]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1354]

А Серия. «Милан» бир киши кам бўлиб ўйнаб, «Сассуоло»га мағлуб бўлди [1161]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик