"Тоттенхэм Хотспур" тез орада ҳужумчи сотиб олиши мумкин. Фабрицио Романо маълумотларига кўра, айни дама Лондон клуби "Лейпциг" билан Тимо Вернер борасида музокараларни давом эттирмоқда.
Ушбу кўчиш ижара асосида амалга оширилади. "Тоттенхэм" футболчининг маошини тўлиқ қоплаб беради. Аввалроқ "Тоттенхэм" "Женоа" ҳимоячиси Драгушинни сотиб олиши ҳақида хабар берилган эди.