Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Қизилқум» Суперлига учрашувларини ўз уйида ўтказа олмайди

Баҳо:
+ | -

2023 йилнинг 16 март санасида Ўзбекистон проеффсионал футбол лигаси «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖга хат йўллаган бўлиб, унда 2023 йилги мавсумнинг иккинчи ярмидан бошлаб "Ёшлар" спорт мажмуаси Суперлига учрашувларини қабул қила олмаслиги маълум қилинганди.

Кейинчалик 2023 йилнинг 27 май санасида "Ёшлар СМ"ни «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ учун бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 282-Ф-сон фармойиши қабул қилинди. Шундан келиб чиқиб, "Ёшлар СМ"да Суперлига учрашувларини мавсум якунига қадар ўтказиш белгиланди. 2023 йилнинг 10 октябрь куни эса «Ёшлар СМ» Суперлига учрашувларини ўтказиш талабига жавоб бермаслиги, майдоннинг дренаж, суғориш ва ёритиш тизими, шунингдек, майсани алмаштириш, клуб учун база, машғулотлар майдонлари қуриш масалалари яна бир карра эслатиб ўтилди.

2023 йилнинг 15 декабрь куни Лига мутахассислари Навоийда бўлиб, "Ёшлар СМ" майдонини ўрганди. 2015 йил стадионга 70 фоиз POA, 20 фоиз FESTUCA, 10 фоиз LOLIUM навли майса ётқизилган. Бугунга келиб майса сифати 5 баллик тизимда 2, парвариш даражаси 3, майса чидамлилиги эса 4 га баҳоланди.

Майса бутун майдонни 80 фоизгача қисмини қамраб олган. Унинг 70 фоиз қисмида ранг асосий тусдан фарқланади. Сувнинг ютилиб кетиш даражаси 20 фоизга тенг. Майса ичида ёввойи ўтлар ҳам, шикастланганлари ҳам, ҳашорот ва зараркунандалар ҳам бор. Шунга қарамай, уч йўналиш бўйича майдон майсаси ижобий баҳо олди. Бироқ рангнинг ўзгариши ҳамда сувнинг ютилиб кетиш даражасида 10 баллдан 2 га лойиқ кўрилди.

Яхши тарафи, стадионни парвариш қилиш учун энг зарур техникалар мавжуд. Кейинчалик стадион таъмирдан чиқарилса, "Пахтакор" ва "Бунёдкор" клублари сингари техникани янада яхшилаш ва тўлдириш мумкин бўлади.

"Қизилқум" 10 январь санасига қадар Суперлига учрашувларини ўтказиш учун бошқа стадион билан уч томонлама келишув имзолаши лозим.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 20:35, 06.01.2024.
Ўқилди: 1546 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.