Кириш Регистрация

Лаутаро "Интер" билан шартномани узайтиришга яқин эканлигини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес жамоа билан шартномасини узайтириши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"Интер" билан шартномамни узайтиришга яқинман, музокаралар давом этмоқда. Бу вақт масаласи. Келгуси ойларда шартнома имзолаймиз", — деди Мартинес.

Мартинес "Интер"да 2018 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда форвард “нерадзуррилар” сафида барча мусобақаларда 24 та ўйин ўтказиб, 18 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt порталига кўра футболчининг тахминий нархи 110 миллион еврони ташкил қилади.

 

Киритилди: 21:47, 06.01.2024.
Ўқилди: 687 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик