Жозе Моуриньо А Сериянинг “Аталанта”га қарши ўйин охирида майдондан четлатилди.
"Рома" бош мураббийи иккинчи бўлимнинг қўшиб берилган вақтида бош ҳакам Жанлука Аурелианонинг қароридан норозилигини жуда жиддий оҳанг билан билдиргани учун иккинчи сариқ карточкасини олди. Португалиялик ўйиннинг биринчи бўлимида танаффус олдидан биринчи огоҳлантиришни ҳам тортишгани учун олганди.
14 январь куни "Милан"га қарши ўйинда Моуриньо жамоа захирасида бўлмайди.
"Аталанта"га қарши ўйиндан сўнг "Рома" устозининг ўзи ҳам, футболчилар ҳам, менежерлар ҳам матбуот билан мулоқот қилишни рад этди.