Килиан Мбаппе сўнгги тўртта ўйиннинг иккитасида иккита ёки ундан кўп гол урган.
Бугун "ПСЖ" форварди Франция кубоги доирасидаги "Ревель"га қарши ўйинда уч бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. У 16, 45 ва 48-дақиқаларда гол урди.
Охирги 4 ўйинда франциялик футболчи 7 та гол урди. Илгари у Франция Суперкубогида "Тулуза" ва чемпионатда "Лилль"га бир мартадан гол урган, шунингдек, Лига 1 доирасида "Метц"га қарши баҳсда дубль қайд этган.