Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Бунёдкор» «Спартак»га имкониятни бой берди (шарҳ)

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” ва “Спартак” жамоалари ўртасида кечган назорат учрашувида москваликлар кичик устунлик билан ғалаба қозонди.

Хабарингиз бор, “Бунёдкор”нинг ўн нафар аъзоси миллий терма жамоа йиғинига жалб этилганди. Бугунги спарринг рақиб – “Спартак” анчайин кучли жамоа ҳисобланса-да, россияликларга қарши баҳсда Миржалол Қосимов асосан ёш футболчиларга ишонч билдирди. Москваликлар билан ўйинда “қалдирғочлар”га ёрдам бериш учун терма жамоадан Муроджон Зухуров, Олег Зотеев, Игорь Таран ва Камолиддин Мурзоев жалб этилди холос. Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Артём Филипосян, Фозил Мусаев, Алибобо Раҳматуллаев, Жасур Ҳасанов сингари етакчи футболчилар эса терма жамоамиз билан эртага бўлиб ўтадиган Озорбайжонга қарши ўйинга тайёргарлик кўришди. Шунингдек, қизил-оқларга қарши “Бунёдкор” сафида кичик жароҳати туфайли Хайрулла Каримв ҳам ўйнай олмади.

Назорат учрашуви
“БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) – “СПАРТАК” (Россия) 1:2 (0:1)
Голлар: Дзюба 35 (0:1), Обухов 60 (0:2), Лутфулла Тўраев 84 (1:2)
Амалга оширилмаган пенальти: Баҳодир Пардаев 83 (дарвозабон)
“Бунёдкор”: Акбар Тўраев (Муроджон Зухуров 46), Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Анвар Ғофуров, Дилшод Жўраев, Саҳоб Жўраев (Камолиддин Тожибоев 87), Жавлон Иброхимов (Миржамол Қосимов 87), Олег Зотеев (Миразиз Жалолов 87), Лутфулла Тўраев (Сардор Собирхўжаев 87), Шавкат Саломов (Сардор Рашидов 75), Камолиддин Мурзоев (Игорь Таран 61), Александр Пишур (Баҳодир Пардаев 75)
“Спартак” (1-тайм): Песьков, Макеев, Сухи, Инсаурральде, Д.Комбаров, Кариока, Чёльстрем, Хурадо, Каюмов, Ари, Дзюба
2-тайм: Дикань, Пуцко, Пареха, К.Комбаров Бризгалов, Зубарев, Фадеев, Яковлев, Билялетдинов, Каюмов, Обухов
31 январь Абу-Даби. “Шайҳ Зайед” стадиони

Бир қатор етакчиларнинг йўқлигига қарамасдан “Бунёдкор” кучли рақибга қарши муносиб ўйин кўрсатди. Учрашувдаги илк ҳужумни Миржалол Қосимов шогирдлари ташкил этишди. Комбинацион ҳужум кучли зарба билан якун топди. Бироқ Песьков тўпни эгаллаб олишга эришди. Кўп ўтмай “Спартак”нинг тезкор ҳужумини Акбар Тўраев бартараф этишга муваффақ бўлди. 27-дақиқада “Бунёдкор” посбони яна ўзини кўрсатди. Бу сафар Каюмов ва Инсаурральде ташкил этган комбинацион ҳужумни Акбар Тўраев тўхтата олди.

29-дақиқада Валерий Карпин шогирдлари ҳисобни очишди. Хурадонинг аниқ пасидан сўнг Дзюба яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва дарвозани ишғол қилди – 0:1. Ушбу ҳисоб биринчи бўлим сўнггигача сақланиб қолди.

Иккинчи бўлим бошларида Лутфулла Тўраев жарима майдончаси чизиғи олдидан қайчи услубида “Спартак” дарвозаси томон зарба йўллади. Бироқ Дикань тўпни қайтариб қолди. 60-дақиқага келиб ҳисобдаги фарқ яна биттага ошди. Бу сафар “Спартак”ча услубдан сўнг Обухов дарвозамизни ишғол қилди.

83-дақиқада “Бунёдкор”нинг ҳужумини россияликлар ўз жарима майдончалари ичида қўполлик билан тўхтатиб қолдилар ва “Спартак” дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрлик нуқтага Баҳодир Пардаев яқинлашиб келди. Унинг марказга йўллаган зарбасини Дикань оёқлари билан қайтариб қолди.

Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас ташкил этилган “қалдирғочлар”нинг кейинги ҳужуми гол билан якунланди. Лутфулла Тўраев чамаси 20 метрлар узоқликдан чиройли зарба билан Диканнинг олис юқори бурчагини аниқ нишонга олди – 1:2.

Шу тариқа, “Бунёдкор” Россиянинг номдор жамоаси “Спартак”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Лекин энг асосийси – натижа эмас, балки кучли рақибга қарши ўйинда орттирилган тажриба. Айниқса, “Бунёдкор” сафида тўп тепишган кўплаб ёшлар учун ушбу ўйин жуда муҳим аҳамиятга эга бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:53, 31.01.2013.
Ўқилди: 4773 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3352]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2199]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1908]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1904]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1885]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1735]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1733]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1608]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1555]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик