Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Саудия Арабистони кутаётган юлдузлар

Баҳо:
+ | -

Европада қишки трансфер ойнаси очилган, бу Саудия Арабистонига кўчиб ўтадиган юлдузлар ҳақидаги миш-мишлар кўпайишини англатади. Улар ҳали ҳам катта миқдорда пул тўлашга ва топ-футболчиларни таклиф қилишга тайёр. Келинг яқин орада ким Саудияга кетиши мумкинлигини кўриб чиқамиз.

Пол Погба - 30 ёш, "Ювентус"

Погбанинг келажаги аниқ бир воқеага боғлиқ, яъни ёзда ярим ҳимоячининг қонида аниқланган допинг учун дисквалификация даври. Гап икки йилдан тўрт йилгача тақиқ ҳақида кетмоқда. Ва у шартли жазо билан қутулиши даргумон. Аммо, агар ҳамма нарса жойида бўлса, унинг обрўсини ҳисобга олган ҳолда, улар Полни Италияда кўришни хоҳлашлари даргумон. Принципиал жиҳатдан жаҳон чемпиони нима учун ҳалигача Саудия Арабистонига жўнаб кетмагани ажабланарли. Ҳеч қачон ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқара олмаган одам учун идеал йўл бўлиб туюлади.

Кейлор Навас - 37 ёш, “ПСЖ”

“ПСЖ”нинг иккинчи дарвозабони узоқ вақтдан бери жамоани тарк этиш ҳақида ўйлаётганди. Асосий таркибга кириш имконияти деярли йўқ, лекин турли клублардан қизиқиш бор. Агар Кейлор барқарор ўйин амалиётига эга бўлишни истаса, унда иккита йўл бор: европанинг ўрта клуби ёки Саудия Арабистонига бориш. Иккинчи вариант афзалроқ кўринади.

Роберт Левандовски - 35 ёш, “Барселона”

Витор Роке Каталонияга етиб келди, демак, Левандовскининг имконияти камаяди. Поляк "Барса"да омадсизликка учраганини айтмаслик керак. ОАВ у билан 2024 йилнинг ёзида хайрлашишга тайёр эканликларини хабар қилишди. Ва у гўёки агентлардан Шарқда янги клуб топишни сўрашган. Саудия Арабистони Роберт учун яхши пулли вариантидир. Маълум бўлишича, энг яхши ҳужумчилар у ерга ўз карераларининг охирида бажонидил боришади.

Тиаго Алкантара - 32 ёш, “Ливерпуль”

Ярим ҳимоячининг Англияга кўчиб ўтганидан кейинги асосий муаммоси - жароҳатлар. "Ливерпул" испаниялик футболчини қўлга киритишда кўпроқ нарсани кутаётгани аниқ эди. Премер-лиганинг сўнгги мавсумида Тиаго бор-йўғи 18та ўйинда майдонга тушди. Айни пайтда – 0. Сон қисмидаги муаммо унинг Европадаги кейинги фаолиятига моҳиятан нуқта қўйди. Алкантаранинг Туркияга бориши мумкинлиги хабар қилинганди, аммо инглизлар уни қўйиб юборишмади. Энди, афтидан, келажак фақат Яқин Шарқда эканлиги аниқ. Демак, Саудия Арабистони клуби билан шартнома ёмон вариант эмас.

Лука Модрич - 38 ёш, “Реал Мадрид”

Хорватиялик футболчи ёзда Саудия Арабистонидан ажойиб таклиф бўлган эди, бироқ "Реал" билан мавсум учун шартномасини узайтирди. Лука жамоада муҳим ўйинчи бўлиб қолиши кутилганди, аммо Анчелотти борган сари етакчини захира ўриндиғига жойлаштирмоқда. "Реал Мадрид" Модричга янги шартнома таклиф қилмоқчи эмас. Демак, ярим ҳимоячи қишда лигани ўзгартириши мумкин. Боз устига, у Саудия Арабистони ҳақида Тони Кроос каби кескин гапирмади.

Каземиро - 31 ёш, "Манчестер Юнайтед"

Ярим ҳимоячи "Манчестер Юнайтед" таркибини, шу жумладан, жароҳати туфайли ҳам тарк этди. Шунинг учун, қишдаёқ агентлар унга янги клуб излашмоқда. Асосий даъвогар Криштиану Роналду тўп тепадиган “Ан-Наср”. Тахминларга кўра, агент саудияликлар билан музокара олиб борган, аммо энди қарор “МЮда. Британияликлар бунга эътироз билдиришмайди. Шундай қилиб, Каземиро, агар жиддий таклиф бўлса, Яқин Шарққа тезда кетиш учун асосий номзодлардан бири ҳисобланади.

Рафаэл Варан - 30 ёш, "Манчестер Юнайтед"

Франциялик футболчи жорий мавсумда асосий таркибдан тушиб қолди. Ва қайтишга умид йўқ. "Манчестер Юнайтед" Рафаел билан хайрлашишга тайёрлигини яширмаяпти. "Ланс" ҳимоячини ўз ватанида кутмоқда. Саудия Арабистонидан ҳам қизиқиш бор. Аммо ҳозирча жаҳон чемпиони ҳаммани рад этяпти. Эҳтимол, бу шунчаки иш ҳақи масаласидир.

Киритилди: 15:48, 08.01.2024.
Ўқилди: 3812 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3682]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2805]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1974]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1852]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1811]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1551]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1528]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1449]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1434]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1300]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.