Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо 0-1 Олимпик
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания

Вацке: "Жейдонни ижарага олмоқчимиз"

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош директори Ханс-Йоахим Вацке "Манчестер Юнайтед"дан Жейдон Санчонинг трансфери бўйича музокараларнинг бориши ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, "асаларилар" 2022 йилнинг ёзида "Олд Траффорд"га 80 миллион еврога сотиб юборилган 23 ёшли англиялик вингерни қайтариб олмоқчи.

"Тўғри, биз "Манчестер Юнайтед" билан Санчонинг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз.

Биз Жейдонни ижарага олмоқчимиз, бу ҳеч кимга сир эмас. Бироқ, биз келишувни ҳали расман эълон қила олмаймиз", - дея Вацкенинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Манчестер Юнайтед" Санчонинг ижарасига сотиб олиш вариантини киритмоқчи эмаслиги ҳақида хабар берилганди.

Киритилди: 19:24, 08.01.2024.
Ўқилди: 983 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.