Ярим ҳимоячи Жордан Хендерсон Саудияга трансферидан 6 ой ўтиб "Aл-Иттифоқ"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.
Саудия клуби инглиз футболчисини сотса, "Ливерпуль" яхши пул ишлаб олади. Гап “миллионлаб фойда” ҳақида кетмоқда, деб ёзади Goal нашри журналист Бен Жейкобсга таяниб.
Гап шундаки, Премьер-лига гиганти футболчининг навбатдаги трансферининг бир фоизини сақлаб қолди.
Жордан Хендерсон 33 ёшда. Нуфузли Трансфермаркт портали мутахассислари футболчини 7,5 миллион еврога баҳоламоқда. Хендерсон “Aл-Иттифоқ” сафида жами 19 та ўйин ўтказган. Уларда футболчи шериклари учун бешта голли узатмани амалга оширди.