Кириш Регистрация

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё кубокларидаги тўпурари ким?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 7 та Осиё кубогида иштирок этган ва рақиблар дарвозасини 42 бор ишғол қилган.

Миллий жамоамизнинг Осиё кубокларидаги энг яхши тўпурари Александр Гейнрих ҳисобланади. Унда 6 та гол мавжуд.

Максим Шацких, Элдор Шомуродов ва Одил Аҳмедов 4 тадан гол билан иккинчи, Миржалол Қосимов ва Улуғбек Бақоев – 3 тадан гол билан учинчи поғонани эгаллаб туришибди.

Тимур Кападзе, Сервер Жепаров ва Сардор Рашидов – 2 тадан, Игор Шквирин, Олег Шацких, Сергей Лебедев, Сергей Лушан, Владимир Шишелов, Азиз Ибрагимов, Павел Соломин, Игор Сергеев, Воҳид Шодиев, Жавоҳир Сиддиқов ва Жалолиддин Машарипов биттадан гол киритишга муваффақ бўлишган, яна бир гол эса рақиб футболчиси ҳисобига ёзилган.

Одил Аҳмедов учта Осиё кубогида (2011, 2015 ва 2019-йиллар) гол киритган ягона футболчимиз ҳисобланади.

Миржалол Қосимов (2000 ва 2004-йил) ва Одил Аҳмедов (2011 ва 2019-йил) иккитадан Осиё кубогида терма жамоамизнинг дастлабки голига муаллифлик қилишган.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 13:00, 09.01.2024.
Ўқилди: 3005 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6056]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3459]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3065]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2724]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2154]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2131]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2047]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1938]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1935]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1671]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик