"Ливерпул"нинг собиқ футболчиси Жон Олдрижнинг фикрича, "мерсисайдликлар"нинг собиқ сардори Жордан Хендерсон Саудия Арабистонига фақат пул учун кетган.
"Мен Хендерсон ёки Фирминога ҳамдард эмасман. Қандай қилиб нафақага чиққан ва кўп пул олган одамга ҳамдард бўлиш мумкин? Мен уларга ачинмайман. Улар ўз сабоқларини ўрганадилар. Бошқа жойларда ўт ҳар доим ҳам яшил бўлавермайди, шундай эмасми? Жордан буни тушунди. Ва у бу ҳақда бирор нарса қилиши керак бўлади. Қачонки сизда бу ўйинчилар каби кўп пул бўлса, майдонга тушишингиз шарт эмас. Улар аллақачон яхши ишламоқда. Уларнинг невара ва чеваралари ҳам яхши бўлади. Яна нимани хоҳлайсиз?" - деди Олдриж Liverpool Echo билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 33 ёшли Хендерсон 2023 йилнинг ёзида ўтган "Ал-Иттифоқ"ни тарк этмоқчилиги ҳақида хабар берилганди. Қайд этилишича, англиялик ярим ҳимоячи янги турмуш тарзига, Саудия Арабистонидаги иқлимга, шунингдек, намлик юқори бўлган иссиқ ҳаводаги ўйинларга мослаша олмаган.