"Монако" марказий ҳимоячиси Гильермо Марипан яқин вақт ичида "Ренн"га ўтади.
Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. Манбага кўра, томонлар ўртасидаги келишув жуда тез орада ёпилади.
Қайд этилишича, Марипаннинг трансфери шу ҳафта охиригача кутилмоқда. Чилилик футболчи 2019 йилдан бери "Монако"да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда у барча турнирларда 13 та учрашувда қатнашиб, битта гол урган.
Нуфузли Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, Марипаннинг нархи ўн миллион еврога тенг. 13 январ куни “Монако” “Реймс”га, “Ренн” эса “Ницца”га қарши баҳс олиб боради.