"Вест Хэм"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Лукас Пакета жароҳат олди, дея хабар беради Sky Sports.
Манбага кўра, 26 ёшли футболчи 6-8 ҳафтани ўтказиб юборади. Қайд этилишича, бразилияликга болдир мушаклари жароҳати ташхиси қўйилган.
Жорий мавсумда Пакета барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.