"Ньюкасл" "Борнмут" ҳужумчиси Доминик Соланке ҳақида маълумот йиғди. Бироқ бунга жавобан, "қарғалар" 26 ёшли футболчининг қишки трансфер ойнасида сотилмаслиги ҳақида хабар олишди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, "Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау Соланкенинг мухлиси ҳисобланади. Хабарингиз бор, ушбу мутахассис аввалроқ “Борнмут”ни бошқарган.
Доминик Соланке - "Челси" академияси тарбияланувчиси. 2017-2018 йилларда форвард АПЛнинг яна бир юқори мақомга эга клуби – “Ливерпуль”да ўйнади.
Transfermarkt портали 26 ёшли Соланкени 25 миллион еврога баҳоламоқда.