Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Гути: «Перес Фигу, Бекхэм, Роналду ва Зиданни «Реал»га олиб келди, Мбаппени ҳам амаллайди»

Баҳо:
+ | -

"Реал" клуби собиқ футболчиси Гути "ПСЖ" форварди Килиан Мбаппенинг «Реал»га ўтишига ишонишини айтиб ўтди.

«Назаримда, Мбаппе ва «Реал» келишувга эришишади. Биз ёзда эркин агентга айланадиган жаҳонинг энг яхши футболчиси ҳақида гапиряпмиз.

Унинг орзуси — «Реал»га ўтиш, мадридликларнинг орзуси эса Мбаппенинг «Реал» сафида ўйнаши. Шундан экан, якунда ҳар икки томон бир-бирига ён босади.

Ҳа, Мбаппе 12 млн евро маошга келмайди. Шунингдек, шартномага имзо чеккани учун бериладиган 20 миллион еврога ҳам рози бўлмаса керак. Мен буни жуда яхши тушунаман.

Гап фақат Мбаппенинг футбол ўйнашида эмас, бу ерда бизнес ҳам муҳим роль ўйнайди. Флорентино Перес эса бутун умр шу иш билан шуғулланган. Шунинг учун ҳам «Реал»нинг энг яхши президенти.

Перес Фигу, Бекхэм, Роналду, Зидан билан шартнома имзолаган. Энди эса навбат Мбаппега. Буни ҳам уддаласа керак», – деди Гути.

Манба: sports.ru
Киритилди: 23:14, 11.01.2024.
Ўқилди: 2777 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.