Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Шомуродов ўрнига Зайнутдинов...

Баҳо:
+ | -

Футболчиларнинг трансфер суммаси билан шуғулланувчи transfermarkt портали Марказий Осиё мамлакатлари миллий жамоалари таркибидаги энг қимматбаҳо ўйинчилар рейтингини янгилади.

Шунингдек, 5та терма жамоа таркибининг янгиланган умумий баҳоси ҳам эълон қилинди. Унга кўра, анчадан буён Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо футболчиси мақомини ўзида сақлаб келган Элдор Шомуродов етакчиликни қўлдан чиқарди. Бинобарин, «Кальяри»да ишлари унча юришмаган ҳужумчимизнинг трансфер суммаси пасайишда давом этмоқда. Transfermarkt портали экспертлари хулосаларига кўра, Италиядаги легионеримизнинг баҳоси яна 1 миллион еврога арзонлашди. Хуллас, декабрь ҳолати бўйича Шомуродов ҳуқуқи 5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эндиликда Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо футболчиси - қозоғистонлик Бахтиёр Зайнутдинов. Россиянинг ЦСКА клубидан Туркия Суперлигаси иштирокчиси «Бешиктош»га йўл олган этник ўзбекнинг баҳоси ҳам бироз пасайди охирги ҳисоб-китобларда. Лекин Бахтиёрнинг ёрлиғи 6 миллион евродан тушгани йўқ. Аниқроғи, у трансфер суммаси бўйича 500 минг евро йўқотди, холос. Марказий Осиёдаги энг қимматбаҳо дарвозабон - тожикистонлик Рустам Ятимов. Унинг трансфер баҳоси 900 минг еврога кўтарилди. Эслатма, Рустам ОЧЛда кимсан Криштиану Роналду асабини бузганидан кейин анча танилди. «Истиқлол» кипери ортида ўзбекистонлик дарвозабонлар бор - 700 минг еврога баҳоланаётган Абдувоҳид Неъматов («Насаф») ва Ўткир Юсупов («Навбаҳор»).

Гарчи футболчиларимиз ва дарвозабонларимиз минтақада юқори мавқеини бой берган бўлсалар-да, Ўзбекистон миллий жамоаси таркибнинг умумий баҳоси бўйича Марказий Осиёда ҳамон 1-ўрин эгаси бўлиб қолмоқда. 32,55 миллион евро - бу жамоамизнинг умумий баҳоси. 2-ўриндаги Қозоғистон миллий жамоасининг умумий суммаси 21,5 «лимон»дан баландроқ. 

Марказий Осиё мамлакатлари миллий жамоалари умумий суммаси ва уларнинг энг Қимматбатбаҳо 3 нафар футболчиси баҳоси

Ўзбекистон миллий жамоаси

Жами сумма: 32,55 миллион евро

ФИФА рейтинги: 68-ўрин

1. Элдор Шомуродов (ҳужумчи, 28 ёш) - 5 миллион евро

2. Аббос Файзуллаев (ярим ҳимоячи, 20 ёш) - 4 миллион евро

3. Азиз Ғаниев (ярим ҳимоячи, 25 ёш) - 3 миллион евро

Қозоғистон миллий терма жамоаси

Жами сумма: 21,63 миллион евро

ФИФА рейтинги: 100-ўрин

1. Бахтиёр Зайнутдинов (ярим ҳимоячи, 25 ёш) - 6 миллион евро

2. Нурали Алип (ҳимоячи, 24 ёш) - 3 миллион евро

3. Александр Зуев (ярим ҳимоячи, 27 ёш) - 900 минг евро

Тожикистон миллий жамоаси

Жами сумма: 7 миллион евро

ФИФА рейтинги: 106-ўрин

1. Рустам Ятимов (дарвозабон, 25 ёш) - 900 минг евро

2. Алишер Жалилов (ярим ҳимоячи, 30 ёш) - 700 минг евро

3. Зоир Жўрабоев (ҳимоячи, 25 ёш) - 600 минг евро

Қирғизистон миллий жамоаси

Жами сумма: 5,90 миллион евро

ФИФА рейтинги: 98-ўрин

1. Гулжигит Алиқулов (ярим ҳимоячи, 23 ёш) - 550 минг евро

2. Алимардон Шукуров (ярим ҳимоячи, 24 ёш) - 450 минг евро

3. Тамирлан Кузибаев (ярим ҳимоячи, 24 ёш) - 400 минг евро

Туркманистон миллий жамоаси

Жами сумма: 3,30 миллион евро 

ФИФА рейтинги: 141-ўрин

1. Руслан Мингазов (ярим ҳимоячи, 32 ёш) - 550 минг евро

2. Теймур Гаруев (ярим ҳимоячи, 23 ёш) - 250 минг евро

3. Арсланмурат Аманов, ярим ҳимоячи, 33 ёш) - 200 минг евро

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 14:36, 12.01.2024.
Ўқилди: 11846 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.