Ўтган ҳафта афсонавий германиялик собиқ ҳимоячи Франц Беккенбауэр вафот этди.
Жума куни бўлиб ўтган Бундеслига доирасидаги "Бавария" - "Хоффенхайм" учрашуви олдидан стадионга йиғилган клублар ва мухлислар жаҳон футболидаги энг машҳур футболчилардан бирига ҳурмат бажо келтиришди.
Хуллас, ўйин бошланишидан олдин бир дақиқалик сукут сақланди ва марказий айланада улар "Кайзер Франц" хотирасига бағишланган улкан байроқни чўзишди.
Шунингдек, “Бавария” футболчилари “Aльянс Aрена” майдонида Беккенбауэр тасвирланган футболкаларда пайдо бўлди ва суратга “Данке, Франц” (Раҳмат, Франц) ёзуви қўйилганди.