"Ливерпуль" раҳбарияти ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ билан янги шартнома имзолаш борасида музокараларни давом эттирмоқда.
Журналист Франсуа Платоннинг сўзларига кўра, томонлар битим тафсилотлари бўйича амалда келишиб олган. Футболчи айни дамда Миср терма жамоасида ва Африка кубоги стартига тайёргарлик кўрмоқда.
Футболчининг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 65 миллион еврога баҳоламоқда.
Салоҳ "Ливерпуль"да 2017 йилнинг ёзидан буён ўйнамоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.