Аргентиналик юлдуз ҳужумчи Лионель Месси янги мавсумга тайёргарликни бошлади. 36 ёшли футболчи кечадан "Интер Майами" умумий гуруҳ машғулотларига қайтган.
Эслатиб ўтамиз, флоридаликлар февраль ойи бошида Саудияда "Ал-Ҳилол" ва "Ан-Наср"га қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказади. Месси у ўйинларда иштирок этади.