Кириш Регистрация
30/11 00:45 Кальяри 1-0 Верона
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка 2-1 Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта
01/12 00:45 Болонья - Венеция
01/12 01:00 Вальядолид - Атлетико

«Машъал»нинг 2012 йилдаги қарзи 1 млрд., «Шўртан»ники 2 млрд. сўмни ташкил қилди

Баҳо:
+ | -

2 февраль куни Қарши шаҳрида жойлашган Қашқадарё вилоят ҳокимлиги биносида футбол бўйича 2012 йил якунлари ҳамда 2013 йилга оид режалар борасида катта йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Қашқадарё вилояти шарафини олий ва биринчи лигада ҳимоя қилаётган клублар раҳбарлари, иккинчи лига жамоалари мураббийлари, пляж футболи ва аёллар футболи бўйича мутахассислар, шунингдек вилоят футбол федерацияси вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда шахсан вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Туробжон Жўраев иштирок этиб, ўтган йилги мавсум бўйича воҳа футболида амалга оширилган ишлар, олий лига клубларининг чемпионатдаги иштироки бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди. Бундан ташқари, вилоят ҳокимининг футбол ишлари бўйича биринчи ёрдамчиси Норқул Даминов 2012 йил якунлари бўйича катта ҳисоботни ҳаммага ўқиб эшиттирди. 

Норқул Даминов ўз ҳисоботида асосий эътиборни вилоятда малакали ҳакамлар етишмаслигига қаратди. Чиндан ҳам ҳозирда олий ва биринчи лигада қашқадарёлик ҳакамлар сони жуда камчиликни ташкил қиляпти. Айниқса, олий лигада биргина қанот ҳаками Баҳром Норсафаровни ҳисобга олмаганда бошқа ҳеч ким йўқ ҳисоби. 

Йиғилишда шунингдек, ўтган мавсумда клубларни қийнаган молиявий муаммолар ҳақида ҳам кенг гапирилди. Шуниси аниқ бўлдики, айнан молиявий қийинчиликлар туфайли «Насаф» ва «Шўртан»да давом эттирилиши керак бўлган баъзи қурилиш ишлари тўхтаб қолди. Қолаверса, ҳозирги пайтга келиб «Машъал»нинг ўтган йил бўйича қарздорлиги қарийб 1 ярим миллард сўм атрофида, «Шўртан»нинг қарздорлиги эса 2 миллиард сўмдан сал кўпроқ эканлиги ойдинлашди.

Албатта, футболда қарздорлик ортган сари натижалар пасайиб бораверади. Футболчиларда тўп тепиш, мураббийларда эса ишлаш иштиёқи камайиб боради. Бунга ўз вақтида чек қўйилмаса клубнинг футболдаги натижалари салбий кўриниш олиши ҳеч гап эмас. Бу ҳолни чуқур англаб турган вилоят ҳокими тез орада зарур чоралар ишлаб чиқиш кераклигини ҳамда 10 февралгача клублар ўтган йил бўйича барча қарзлардан қутилиши келаклигини уқтирди. Бу борада қандай муаммо юзага келадиган бўлса, шахсан Туробжон Жўраевнинг ўзи клубларга амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Йиғилишда олий лига клублари вакиллари ҳам ўтган мавсум бўйича ўз ҳисоботларини топширишди. Хусусан «Насаф»дан жамоа спорт директори Виталий Ни, «Шўртан»дан клуб ижрочи директори Икром Норчаев, «Машъал»дан клуб бош директори Илҳом Қурбонов сўзга чиқиб, вилоят ҳокимини қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб беришди.

Мажлис охирида бу йилги биринчи лигада баъзи сабабларга кўра «Насаф-2»нинг қатнашмаслиги, шунингдек Косоннинг «Ёшлик» жамоаси номи (аввалги номи «Ерқўрғон» эди) бу йилдан бошлаб «Аланга»га ўзгаргани маълум бўлди. Бундан ташқари, бу йилдан бошлаб вилоятнинг ҳар бир туманида футбол бўйича аёллар жамоасини тузиш, қизларга футбол ўйнашни ўрагатадиган мураббийларни ўқитиш бўйича ҳам кенг кўламдаги ишлар олиб борилади. Қолаверса, Шаҳрисабз – Китоб минтақасида биринчи лигада ўйнай оладиган жамоани тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Хайрулла ХОЛИҚОВ

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 16:41, 03.02.2013.
Ўқилди: 5350 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.