"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Aнчелотти чап қанот ҳимоячиси Ферлан Мендини ўз позициясида дунёнинг энг яхши футболчиси деб билишини айтди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг январ ойидан буён франциялик футболчи жароҳати сабаб "қироллик клуби"нинг барча турнирлардаги 29 та учрашувини ўтказиб юборган.
"Менимча, Ферлан Менди - дунёдаги энг яхши чап қанот ҳимоячиси", - деди Aнчелотти "Барселона"га қарши Испания Суперкубоги финали олдидан матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, кейинги мавсум охирида Мендининг "Реал" билан шартномаси якунига етади. Келгуси ёзда "қироллик клуби" раҳбарияти франциялик футболчини сотиб, унинг ўрнига "Бавария"дан Aлфонсо Дэвисни жамоага таклиф қилмоқчи.