«Бёрнли» «Челси» ҳужумчиси Давид Фофанани ижарага олди.
21 ёшли ҳужумчи сотиб олиш имкониятисиз мавсум охиригача ижарага берилди.
Ивуарлик футболчи мавсумнинг биринчи ярмини Германия "Унион" сафида ижара асосида ўтказди, аммо "Челси" уни қайтариб олди. Берлин клуби учун барча мусобақаларда 17 ўйинда Фофана иккита гол урди.