Кириш Регистрация

"Андижон" "Хўжанд"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади

Баҳо:
+ | -

Тожикистонда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган “Андижон” у ерда назорат учрашувларини ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Шу мақсадда 15 январь санасига ўртоқлик ўйини белгиланган. Шу куни андижонликлар Тожикистон чемпионатининг етакчи клубларида бири “Хўжанд”га қарши майдонга тушади. Ушбу жамоа ўтган йили 22 очко жамғариб, чемпионатни 6-ўринда якунлади.

Ушбу жамоалар ўтган йилнинг 20 июль санасида Хўжандда ўртоқлик учрашувида майдонга тушишган ва 59-дақиқада Нозим Бобожоновнинг голи эвазига мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Маълумот сифатида шуни таъкидламоқчимизки, яқинда “Хўжанд”га бош мураббий сифатида Рустам Хўжаев қайтарилди. Ундан аввал эса бош мураббийликка россиялик таниқли мутахассис Юрий Сёмин номзоди ҳам илгари сурилган. Бироқ мутахассис рад жавобини берган.

“Андижон”нинг “Хўжанд”га қарши учрашуви 15 январь куни соат 11:00 да бошланади.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 22:28, 13.01.2024.
Ўқилди: 1126 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6484]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5324]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3588]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2685]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2280]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2236]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2209]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2183]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2116]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2039]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.