Лаутаро Мартинес "Монца"га қарши ўйинда дубль қайд этди.
“Интер” ҳужумчиси А Серия 20-турининг 14 ва 84-дақиқаларида гол урди (5:1).
Умуман олганда, аргентиналик жорий чемпионатда 18 та ўйинда 18 та гол урган – у тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди. Италия чемпионатида бошқа ҳеч кимда 9 тадан ортиқ гол йўқ.
Европа олий лигаларининг барча иштирокчилари орасида фақат “Бавария”дан Харри Кейн чемпионатда кўпроқ гол урган – Бундеслигадаги 16 ўйинда 22 та. Килиан Мбаппе ("ПСЖ") худди Лаутаро каби 18 та гол урган, аммо Лига 1да 16 та ўйинда.