Бугун "Насаф" Анталиядаги йиғин доирасида Косованинг “Ллапи” жамоаси билан беллашди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 75-дақиқасида рақиб жарима майдончаси ичида Ислом Кенжабоевга қарши қўполлик ишлатилди. Пенальтини айнан Исломнинг ўзи амалга ошириб учрашувда ҳисобни очди - 0:1. 84-дақиқада қаршиликлар ҳимоячиларининг хатосидан сўнг Мергим Чернаверни ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида "аждарлар" бурчак тўпига эга бўлишди. Дастлаб бурчдакдан ўйинга киритиб берилган тўп рақиб жарима майдончасидан узоқлаштирилди аммо такрорий ошириб берилган узатмадан бразилиялик Виктор Да Силва унумли фойдаланиб, "Насаф"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:2.
Шу тариқа жамоа Анталиядаги биринчи назорат учрашувини ғалаба билан якунлашди.
Туркия. Анталия
14.01.2024 | 18:00
Голлар: И. Кенжабоев 75 (П), М. Чернаверни 84, В. Да Силва 90
"Насаф": Умиджон Эргашев, Ғолиб Ғайбуллаев, Игор Голбан, Акмал Мозговой, Ойбек Бозоров, Жавоҳир Сидиқов, Ислом Кенжабоев, Дониёр Нарзуллаев, Муродбек Раҳматов, Шаҳзод Акрамов, Бекжон Жўрабоев;
Захирадан майдонга тушганлар: Зафар Хакимов, Жавоҳир Ўтамуродов, Марко Станоевич, Темур Чогадзе, Нодирбек Мукаров, Аслиддин Турсупўлатов, Виктор Да Силва.