Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Суперлига-2024. Клублар мавсумни қайси стадионда бошлаши аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

Лига Суперлига стадионлари сифатини яхшилаш йўлидаги ишларни давом эттиради. Шундан келиб чиқиб, 2024 йилги мавсум стартида айрим клублар ўз уй аренасида учрашувлар ўтказа олмайди.

Эҳтимолий Суперлигага қайтиши мумкин бўлган "Динамо"нинг 2024 йилги мавсум Самарқанд шаҳрида ўйнай олмаслиги ўтган йилнинг 11 апрель санасида расман маълум қилинганди. "Қизилқум"нинг Навоийда расмий ўйинларни қабул қила олмаслиги эса 16 март куни билдирилган. Шундай асос билан Бекободдаги стадионда Суперлига ўйинларини ўтказиш тўхтатилган. Термиздаги стадион эса янги мавсум стартига тайёр бўлмайди.

Шунингдек, Лига "Локомотив" клубини 2024 йилги мавсумнинг иккинчи ярмидан бошлаб стадиони Суперлига учрашувларини қабул қила олмаслиги тўғрисида огоҳлантирди. Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида ҳам деярли шундай ҳолат бўлиб, футбол клубини олдинда кутаётган эҳтимолий ўзгаришлардан келиб чиқиб, стадионга нисбатан санкция киритилади.

Маълумки, 2023 йилги мавсумда ОКМК, "Бобур арена", "Бунёдкор", "Жар", "Сўғдиёна" каби стадионлар майсаси тўла янгиланди. 2024 йилда "Динамо" ва "Сурхон" арена улар сафига қўшилиши режалаштирилган. Навоий ва Бекобод шаҳридаги стадионларнинг келгуси режаси қандай эканлиги борасида аниқ ахборот ҳозиргача йўқ.

Суперлиганинг 2024 йилги мавсумига қуръа ташлаш учун Лига 14 клуб мавсумни қайси аренада бошланишини аниқлаб олиши керак эди. Бу йўлда Лига ўтган йилги мавсум ниҳоясига етиши билан ҳаракат бошлаган бўлиб, ўрганишлар натижасига кўра стадиони талабга жавоб бермаслиги аниқ бўлган клублар 10 январга қадар бу муаммони ҳал қилиши белгилаб қўйилганди.

Эндиликда "Олимпик" мавсумнинг дастлабки уч турини "Жар" стадионида ўтказа олмайди. ЎФА режасига кўра, мартнинг биринчи ярмида "Жар" ОФК мусобақасига мезбонлик қилади. Шунинг учун "Олимпик" мавсумни "Бунёдкор"да бошлайди.

Стадиони мавсум учун қабул қилинмаган "Динамо" Жиззахда, "Қизилқум" эса Бухорода ўйнайдиган бўлди. Бунда клуб мухлисларининг ўйинларга ташрифи масаласи ҳам инобатга олинди.

"Сурхон арена"ни мавсумнинг иккинчи ярмидан бошлаб ишга тушириш режалаштирилган. Унга қадар клуб "Пахтакор" билан бир аренадан фойдаланишда давом этади. "Металлург" эса ОКМК уйидан фойдаланиб туради.

Лига тез орада Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташланадиган санага ойдинлик киритади.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 11:20, 15.01.2024.
Ўқилди: 4354 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.