“Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор “Барселона” билан Испания Суперкубоги финал учрашувида (4:1) “Барселона” футболчилари билан юзага келган можаро ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 4:1 ҳисобида “Реал” фойдасига ҳал бўлган баҳсда “Барселона” футболчиси Рональд Араухо майдондан четлатилган эди. Шундан сўнг, каталонияликлар Араухонинг қизил карточкасидан норози бўла бошлаганидан сўнг, Винисиус "Барселона" футболчиларига (шу жумладан, каталониялик захира ўриндиғига) ўйин ҳисобини ишора қилди.
“Мен жуда хафаман, чунки ҳамма мен билан можаро чмқаришни хоҳлайди, чунки улар матбуотда чиқишларини билишади. Муваффақиятга эришиш учун бор эътиборимни ўйинга қаратишга ҳаракат қиламан. Мен авлиё эмасман. Баъзида мен жуда кўп гапираман ёки керак бўлмаганда тўпни дриблинг қиламан, лекин мен бу ерга яхшиланиш учун келганман. Анчелотти ва жамоадошларим менга ўргатишмоқда", - дея Винисиус сўзларини келтиради OK Diario.
Эътибор беринг, Винисиус ушбу ўйинда хет-трик қайд этди.