Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Opta Ўзбекистон - Сурия ўйинига доир айрим маълумотлар билан бўлишди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўйича "Opta" томонидан тақдим этилган баъзи маъумотлар:

1. Ўзбекистон терма жамоаси ўйининг 73,4 фоизини назорат қилган. Айниқса, 1-бўлимнинг тахминан 18-дақиқасидан 42-дақиқасигача вакилларимиз ўйинда энг катта устунликка эга бўлишган. Тўпга эгалик қилиш фоизда: 65,2%-34,8%

2. Ҳужумни ривожлантиришга қаратилган энг кўп олдинга берилган пас Абдуқодир Ҳусанов томонидан амалга оширилган. Бу кўрсаткич бўйича кейинги ўринларга Шерзод Насруллаев ва Рустам Ашурматов жойлашишган. Жарима майдонига узатмалар сони: 30-8

3. Ўзбекистон терма жамоасининг пас йўналишлари. Ҳужумлар ҳар иккала таймда, асосан, чап қанотдан амалга оширилган. Рақиб майдони тарафда амалга оширилган паслар: 366-121

4. Сурия терма жамоасининг пас йўналишлари. Сурияликлар, асосан, ўз жарима майдони олдида горизонтал паслар амалга оширишган.

Манба: https://t.me/SamvelKarlenich
Киритилди: 12:06, 15.01.2024.
Ўқилди: 1650 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик