Кириш Регистрация

Марсело, Бензема, Модрич ва Кроос. «Реал» тарихидаги энг кўп соврин ютган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Испания Суперкубоги финалида “Реал” “Барселона” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ғалабадан сўнг мадридликлар футболчилари Лука Модрич ҳамда Начо Фернандес клуб сафидаги совринлари сонини 24 тага етказиб олди. “Реал” сафида энг кўп соврин қўлга киритиш бўйича фақатгина Карим Бензема ҳамда Марсело улардан олдинда. Иккала футболчининг ҳисобида 25 тадан соврин мавжуд.

“Қаймоқранглилар” сафида энг кўп кубок қўлга киритган футболчилар топ-10 лиги:

1. Марсело — 25 та
2. Карим Бензема — 25 та
3. Лука Модрич — 24
4. Начо —  24 та
5. Дани Карвахаль — 23 та
6. Пако Хенто — 23 та
7. Серхио Рамос — 22 та
8. Маноло Санчис — 22 та
9. Тони Кроос — 21 та
10. Икер Касиляс — 19 та

“Реал” жорий мавсум Ла Лига, Испания Кубоги ва Чемпионлар Лигасида ҳам кураш олиб бораётганини ҳисобга олсак, Начо ва Лука Модрич мавсум сўнггига қадар клуб тарихидаги энг кўп совринга эга чиққан футболчиларга айланиши мумкин.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:30, 15.01.2024.
Ўқилди: 2122 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8134]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4366]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4279]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3758]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3701]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3641]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3061]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2773]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2528]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик