Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Миллий терма «Пахтакор»да машғулот ўтказди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 4 февраль куни «Пахтакор» марказий стадионида машғулотлар ўтказди. Худди шу куни Гонгконг терма жамоаси ЎФФ сунъий қопламали майдонида шуғулланди.

Миржалол Қосимов қўл остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Гонгконг терма жамоасига қарши Осиё Кубоги-2015 саралаш «Е» гуруҳи 1-тур учрашувига тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда. Миллий терма жамоа 4 февраль, душанба куни, куннинг иккинчи ярмида «Пахтакор» марказий стадионида машғулотлар ўтказди. Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни белгиланган расмий учрашув ҳам айнан шу ўйингоҳда бўлиб ўтади.

30 январь куни ЎФФ Терма жамоалар маркази директори томонидан эълон қилинган таркиб бўйича ҳозирча барча футболчи, жумладан, Махачқалъанинг «Анжи» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов, миллий терма жамоа сардори Сервер Жепаров, Саудиянинг «Ан-Наср» клуби ҳимоячиси Шавкат Муллажонов терма ихтиёрига етиб келган. Машғулотларда, шунингдек, Ўзбекистоннинг 2012 йилги энг яхши ўйинчиси Санжар Турсунов ҳам иштирок этмоқда.

Ушбу футболчи терма жамоанинг БААдаги йиғинида тўлиқ иштирок этган, бироқ машғулотларнинг асосий қисмини якка ҳолда ўтказиб, фақатгина Озарбойжонга қарши ўртоқлик учрашуви арафасида умумий гуруҳга қўшилган эди. Турсунов Қосимов шогирдларининг хориж йиғини доирасидаги сўнгги ўртоқлик ўйинида 20 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилган эди.

Қўшимча сифатида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ва Гонгконг миллий терма жамоаси бош мураббийи, жанубий кореялик мутахассис Ким Пан Гон иштирокидаги матбуот анжумани 5 февраль куни «Пахтакор» марказий стадиони анжуманлар залида бўлиб ўтишини эслатиб ўтамиз. Анжуман 11:00да бошланади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 20:20, 04.02.2013.
Ўқилди: 5273 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2339]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2193]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [1999]

Фергюсоннинг тоби қочди [1984]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1577]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1572]

Суперлига. «Нефтчи» Олмалиқда очко йўқотди, ОКМК дарвозабони қаҳрамонлик кўрсатди [1482]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1361]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1356]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1234]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик