Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

«Сурхон Арена» стадиони ўйинларни қабул қилишга қачон тайёр бўлади? (видео)

Баҳо:
+ | -

«Сурхон» клубининг кўплаб мухлислари жамоа стадионининг навбатдаги футбол мавсумига тайёргарлиги билан қизиқишмоқда. Биз барча саволларга жавоб берамиз.

«Сурхон Арена»даги реконструкция ишлари қандай кетмоқда?

Уй стадионида реконструкция ишлари жадал давом этмоқда, стадион майсасини, шунингдек, машғулот майдонини ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, замонавий "Phillips" прожекторлари ўрнатилди. Барчаси ФИФА ва ОФК стандартларига жавоб беради. Шунингдек, томошабинлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ички биноларни (ечиниш хоналари, матбуот хизмати хоналари, соғломлаштириш жараёнлари хоналари, спорт зали, допинг назорати хонаси, ҳакамлар хонаси, ва ҳоказо) таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

ЎзПФЛ мутахассислари томонидан бўлиб ўтган текширув жараёни қандай ўтди?

Ўтган йилнинг 17 декабрь санасида ЎзПФЛ мутахассислари Термизда бўлди. Стадионга POA PRATENCE майсаси ётқизилган бўлиб, уни парваришлаш ишлари олиб борилмоқда. Эндигина униб чиқаётган майса ўзини ушлаб олиши учун бироз вақт керак. Ҳозирча майса илдизининг узунлиги 4 см.га етган. Дренаж тизими тўлиқ куч билан ишламоқда.

7 январь куни Лига медиаси "Сурхон арена"да бўлди ва амалга оширилаётган ишларни суратга олди. Айни вақтда нафақат асосий майдон, балки унинг орқасида жойлашган машғулот майдони ҳам замонавий усулда тайёрланмоқда. Мухлислар жой олиши мўлжалланган трибуналар ости текислаб қотирилган. Эндиликда унинг устига ўриндиқлар ўрнатилади. Техник зона, кийим алмаштириш, ҳакамлар ва комиссарлар хоналарида тўлиқ янгилаш ишлари олиб борилмоқда. Захира ўриндиқлари мухлислар футбол томоша қилишига ҳалал бермаслиги учун майса сатҳидан пастроққа туширилган ва унинг учун керакли жиҳозлар харид қилинган. Эндиликда ТВ камералари ўрнатиладиган нуқталар, ОАВ учун ложалар ва бошқа хоналарни Лига талаби асосида шакллантириш ишлари олиб борилади. Қуйидаги видео орқали амалга оширилган ишларни кўриш мумкин

Қачон «Сурхон Арена»да жамоа ўз ўйинларини ўтказади?

«Сурхон арена» август ойига қадар футбол учрашувларини қабул қила олишга тайёр ҳолга келтирилиши режалаштирилган. Клуб мавсумнинг иккинчи даврасидан эътиборан Термизга қайтиш учун барча ишни амалга оширмоқда. Унга қадар мавсумнинг биринчи даврасини Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида ўтказиб туради.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 22:53, 15.01.2024.
Ўқилди: 2573 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3743]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2855]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1994]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1868]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1843]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1593]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1553]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1484]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1473]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.