Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати раҳбари раҳбари Даврон Файзиев нима учун Лионель Месси "The Best" совринини қўлга киритганию, нима учун ўзи аргентиналик футболчига овоз берганини тушунтириб ўтди.
"Мессини табриклайман биринчи навбатда! У ўзига овоз бермаган, унга овоз беришган. Албатта 2023 йилда спорт принциплари бўйича Холанд муносиброқ эди. Нега натижа ундай бўлмади?
Гап муддатда. Овоз бериш 14 сентябрда бошланган ва у пайт ЖЧ эффекти сақланиб турганди. ФИФА огоҳлантиргани билан, мантиқан кўпчилик ўтган сентябрдан бунисигача масофани тасавур қилди. Месси эса ўша пайт "Майами"да ҳам актив голлар уриб турди. Қолаверса "Олтин тўп"ни ҳам Месси олиши деярли аён эди. Соврин орадан 4 ой ўтиб январь ўртасида топшириляпти. Шуларнинг таъсири бўлди. Мен биринчи ўринга Холандни ёзгандим. Лекин юқоридаги эффект сабаб Леони ҳам учликка киритгандим. Январда овоз берганимда учлигимда бўлмасди.
Холандга бу салбий таъсир қилса керак. Манчестерда бўла туриб Лондонга келмаганидан ҳам тушунса бўлади. У йил давомида индивидуал соврин ютиш учун амалга ошириш мумкин бўлган ҳамма ишни қилди. Айби шуки, энг зўр мавсуми икки буюклар даврининг охирига дуч келиб қолди. Бирига соврин ютқазди, бирига йил тўпурари пойгасини. Номлар катталик қилди. Ютуғи шуки, буёғига уларсиз давом этади. Агар руҳан синмаса, олади ҳали ўша олтиндан бўлган тўпниям, бестниям, бутсани ҳам", — дея ёзди Даврон ўзининг каналида.