Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри ФИФА талқини бўйича 2023 йилнинг энг яхши футболчисини тақдирлаш маросимига келмаган Лионель Месси ҳақида ҳазил қилди. Анри "Тоттенхэм" мухлислари билан ҳам ҳазил қилди.
"Афсуски, бу ерда ғолиб йўқ, шунинг учун кимдир кубокни олиши керак. Мен уни оламан. Мен уни ҳеч қачон ютмаганман, шунинг учун уни ўзим учун сақлаб қоламан", - деди Анри Mirror билан суҳбатда.
Шундан кейин ҳам Анри саҳнадаги шериги билан ҳазиллашди: "Сиз "Тоттенхэм"ни қўллаб-қувватлайсиз, тўғрими? Сиз одатда кубокларни олмайсиз, шунинг учун мен буни оламан. Сизга катта раҳмат", - деди Анри.
Эслатиб ўтамиз, Месси 2023 йилда "Олтин тўп"ни қўлга киритган ва бу унинг фаолиятидаги саккизинчи бўлди. Аргентиналик футболчи ўтган йили "ПСЖ" билан Франция чемпиони бўлди, Франция Суперкубогини қўлга киритди ва "Интер Майами"га ўзининг илк соврини – Лига кубогини олиб келди.