Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

"Андижон SGS" фаолиятини тўхтатди, "Турон"нинг тақдири аниқ эмас

Баҳо:
+ | -

Суперлига клубларидан кейин Лига Пролига клубларига оид маълумотни ҳам очиқлайди.

Ўрганишлар натижасига кўра, "Машъал", "Шўртан", "Қўқон-1912", "Хоразм" ва "Арал" клубларида меҳнат шартномаларида кўрсатилган ойлик иш ҳақидан муаммо мавжуд эмас. Мазкур клублар сметаси Суперлига жамоаларига нисбатан сезиларли кам бўлса-да, иш айрим жамоаларга нисбатан тўғри йўлга қўйилган.

"Бухоро" клуби етарли даражада ахборот тақдим этмади. Клуб иш фаолиятида қатор муаммолар мавжуд. Вилоятнинг бошқа бир жамоаси "Ғиждувон"да ҳам қарздорликлар мавжуд. Шунингдек, клубга оид қатор ахборотни ўрганиш ишлари давом этаётган бўлиб, мазкур ҳолат "Ғиждувон"нинг Пролигадаги иштирокига ўз таъсирини ўтказиши мумкин.

"Юниред" жамоасида қарздорлик мавжуд. Клуб баъзи масалаларда олдинга қадам ташлаган, бироқ ЎФА томонидан қўйилган талаб юзасидан муаммоларга эга. Бу эса клубга нисбатан санкция қўлланишига олиб кетиши катта эҳтимол. Масала 17 январь кунги тегишли қўмита йиғилишида кўриб чиқилади.

"Андижон SGS" фаолиятини тўхтатгани юзасидан Лигани хабардор қилган. Бу масала юзасидан қўшимча ахборот берилади. "Янгиер" Про лига йўлланмасини қўлга киритган бўлса-да, ЎФА томонидан қўйилган қатор талаблар бажарилмаган. Клуб Лига билан мунтазам алоқада эмас. Унинг Пролигадаги иштироки юзасидан қўшимча маълумот берилади.

"Турон" молиявий қийинчиликлар марказида экани маълум. Мазкур клубнинг Пролигада тўп суриши масаласи аниқ эмас. Лига "Турон" масаласида қўшимча ахборот беради.

Киритилди: 19:01, 16.01.2024.
Ўқилди: 2389 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3985]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3909]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3388]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3332]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3103]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2340]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2138]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2117]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1972]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1924]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик