Сайёрамизнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири, "Наполи" ва Нигерия терма жамоаси ҳужумчиси Виктор Осимхендан Aнглия Премьер-лигасида ўйнаш режалари ҳақида сўрашди.
“Aлбатта, бир кун келиб мен Премьер-лигада ўйнашни хоҳлардим. Aммо ҳозирги фаолиятим учун бошқа режаларим бор.
Вақти келганда ҳамма билиб олади", - дея Викторнинг сўзларини келтиради Sky Sports.
Эслатиб ўтамиз, Осимхеннинг "адзуррилар" билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.
Жорий мавсумда нигериялик футболчи ўз клуби сафида барча турнирларда саккизта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.
Трансфермаркт уни 110 миллион еврога баҳоламоқда.