Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Катанец: "Сурия билан ўйин мен учун ҳеч қандай принципиал аҳамиятга эга эмасди"

Баҳо:
+ | -

Бироз олдин Осиё кубоги иккинчи туридан олдин Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Ҳиндистонга қарши ўйини олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Сречко Катанец иштирок этиб, мутахассис ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Агар кучли жамоалар билан ўйнасак ҳаммага ўйнаш осон бўлади. Эртага бошқача учрашув бўлади. Биз агрессив ҳаракат қилишга уринамиз. Очиқ ҳудудлар очишга интиламиз. Кўпроқ тўпни назорат қилишимиз лозим. Шунда кўпроқ имкониятлар бўлади. Шунда жарима зарбалари, балки пенальти бўлар. Мен жамоани тайёрладим.

Ҳиндистон жуда тартибли жамоа ва агрессив ўйнайди. Эртанги баҳс Сурия билан беллашувдагидан фарқ қилади. 90-дақиқа давомида сабрли бўлишимз лозим.

Бу ерда ҳиндистонлик мухлислар кўп. Биз уларнинг босимига эътибор қаратмасдан ўзимизнинг ўйинни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Биз бундай босимларга эътибор қаратмаймиз. Кейинги учрашувлар ҳақида ўйлаймиз.

Ҳожиакбар Алижонов эртанги баҳсни ўтказиб юборади.

Жаҳон чемпионати саралашидаги Эрон билан ўйинда гап тактикада эмас, футболчиларнинг хоҳишида эди. Шунинг учун ўша пайт 5 ҳимоячи билан яхши ўйнаётгандик. Эрон билан беллашувда Сергеев ҳисоб 2:1 пайти тушганди. Шунинг учун бу нарса футболчиларнинг менталитетига боғлиқ.

Сурияга қарши беллашувга тўхталадиган бўлсак, улар 2 ҳужумкор футболчини майдонга туширди. Шунда улар янги кучлар пайдо бўлди. Шу сабабдан ҳам мен ўзгаришга қўл урмадим.

Сурия билан учрашув ўтиб кетди. Бу ҳақда гапиргандан фойда йўқ. Бу ўйин мен учун ҳеч қандай принципиал аҳамиятга эга эмасди. Мен Эктор Куперни жуда ҳам ҳурмат қиламан. Инсон сифатида ҳам, мураббий сифатида ҳам", - деди Сречко Катанец.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:34, 17.01.2024.
Ўқилди: 3348 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.