"Локомотив" ҳужумчиси Артём Дзюба футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин нима билан шуғулланиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Мураббий бўлишга ҳаракат қиламан, балки. Ёки кинога бораман... Кўрамиз. Менимча, менда актёр бўлиш учун яхши маълумотлар бор", - дейди Дзюба.
2023/2024 йилги мавсумда Дзюба 20 та расмий ўйин ўтказди. Уларда ҳужумчи тўртта гол урди ва шериклари учун тўртта голли узатмани амалга оширди.