Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«Динамо»нинг Абу-Дабига йиғинида 3 футболчи кўрикдан ўтади

Баҳо:
+ | -

«Динамо» жамоаси Суперлига янги мавсумига тайёргарлик режасидаги 4-йиғин доирасида Бирлашган Араб Амирликларига етиб борди.

Абу-Даби шаҳрида 17-29 январ кунлари ўтказиладиган хориж йиғини доирасида жамоа 5та ўртоқлик ўйинида майдонга тушишини маълум қилгандик.

Ушбу баҳсларда уч нафар футболчи – ҳимоячилар Артём Сокол ва Одил Абдумажидов, ҳужумкор яримҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров жамоа кўригида бўлади. Аввалроқ, жамоада бўлган грузиялик ҳимоячи Антон Толордава мавсумни самарқандликлар сафида бошламайдиган бўлди. Кўрикдаги Самуэл Баха эса таркибда олиб қолинмади. Дилшод Раҳматуллаев эса жамоанинг хориж йиғинини ўтказиб юбориб, клуб Самарқандга қайтгач, таркибга қўшилади. Кожо Жоэл эса Осиё кубогидаги иштирокидан кейин клубимиз сафига қайтиши режалаштирилган.

«Динамо»нинг Абу-Дабига йўл олган 37 кишилик рўйхати билан танишинг:

Дарвозабонлар: Фарҳод Раҳматов, Равшанбек Ягудин;

Ҳимоячилар: Салим Мустафоев, Душан Мийич, Воҳиджон Оқбўтаев, Комил Шарофутдинов, Анвар Файзуллаев, Хуршидбек Убайдуллаев, Улуғбек Абдуллаев, Владимир Козак, Артём Сокол, Одил Абдумажидов;

Яримҳимоячилар: Жавлон Маликов, Дамир Темиров, Акбар Исматуллаев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Хислат Халилов, Муҳаммадбобур Асадуллаев, Францис Нарх, Абубакр Муйдинов, Фаррух Икромов, Санжар Шоаҳмедов, Бобур Ёрбеков, Ҳусниддин Ғофуров;

Ҳужумчилар: Эммануел Ягр, Баҳодир Насимов, Анвар Ҳожимирзаев, Элнур Саитмуродов;

Бош мураббий: В.Абрамов
Мураббийлар штаби: М. Мифтахутдинов, А.Ананян, А.Раҳимов
Администратор: А.Бозоров
Тиббий бўлим: И.Абдувоҳидов, Б.Зоидов, Р.Ўсаров
Оператор: Ф.Юсупов.

«Динамо»нинг Абу-Дабидаги ўртоқлик ўйинлари:

18 январ. «Динамо» - «Ростов» (Россия)
21 январ. «Динамо» - «Зенит» (Россия)
23 январ. «Динамо» - Қатар U23
26 январ. «Динамо» - «Ал-Файҳа» (С.Арабистони)
28 январ. «Динамо» - «Ал-Шабоб» (С.Арабистони).

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 22:30, 17.01.2024.
Ўқилди: 1253 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6187]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2898]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2766]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2427]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2399]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1826]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1820]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1749]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1660]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [1648]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик