«Реал» бош мураббийи Карло Анчелоттининг ўғли ва ёрдамчиси Давиде Анчелотти жамоани тарк этиши мумкин.
34 ёшли мутахассис мустақил мураббийлик фаолиятини бошлаш ҳақида ўйламоқда. Унга Испания, Англия ва Италия клубларидан таклифлар бор. Аввалроқ у Саудия клубидан тушган таклифга рад жавобини берганди.
Эслатиб ўтамиз, Давиде «Реал»га ўтгунга қадар «Эвертон», «Наполи», «Бавария» ва «ПСЖ» клубларида ишлаган.