Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Тен Хагнинг юкламаларига бардош бера олмаяпти

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Aнтони Марсьяль ҳали ҳам оптимал формада эмас.

Франциялик футболчи декабр ойи бошидан бери касаллик туфайли майдонга тушмаяпти. Журналист Мэтт Хьюзнинг сўзларига кўра, 28 ёшли футболчи вирусга чалинганидан бери жамоа билан машғулот ўтказмаган.

Марсьялдан якка тартибда машғулот ўтказиш сўралган, аммо ҳалигача формага кира олмади. Клубнинг фикрича, айни дамда Эрик тен Хагнинг футболчиларга қўяётган юқори талабларини инобатга олган ҳолда, форвард умумий гуруҳдаги машғулотларнинг шиддати ва суръатига бардош бера олмаяпти.

Aнтони Марсьялнинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси мавсум охирида якунига етади. Aйрим маълумотларга кўра, клуб шу ой ҳужумчини қўйиб юборишга тайёр.

Киритилди: 16:54, 18.01.2024.
Ўқилди: 2384 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.