"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси, ҳозирда "Мемфис" клуби спорт директори Тим Ховард "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида гапирди.
Ростини айтсам, Месси МЛСга келиб, бу ерда бор кучини бермаслиги мумкин эди, лекин у бундай қилмади.
Ўтган йили у фақат тизерни кўрсатган, бу йил эса шоунинг ўзи бошланади”, — дея Ховарднинг сўзларини келтиради Daily Mail.
Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли Месси 2023 йилнинг ёзида "ПСЖ"ни тарк этиб, "Интер Майами"га ўтган эди.
Янги жамоа таркибида аргентиналик футболчи барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 14 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Бундан ташқари, Месси Лига кубогини қўлга киритиб, клубни ўзининг илк совринига олиб чиқди.