Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ким Панг Гонг: «Бугун ўзбекистонликларга Гонгконгнинг иродасини кўрсатиб қўйдик»

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон ва Гонгконг терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етгач, иккала терма жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманнинг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Ким Панг Гонг иштирок этди.

- Авваламбор бугунги натижа учун тангрига шукрлар айтмоқчиман. Бизни қўллаб қувватлаган гонгконгликларга ҳам раҳмат. Биз ғалаба қозона олмаган бўлсакда, фахрланарли натижани қайд эта олдик. Биз Ўзбекистонга Гонгконг иродаси қанақа бўлиши кўрсатиб беради олдик. Шундан хурсандман.

- Учрашувнинг дастлабки қисмида ҳужумкор футбол кўрсатиб кейин яна ортга қайтдингиз?
- Ўзбекистон терма жамоасининг ўзи ҳужум қилишимизга қўйиб беришди. Кейин эса улар олдинга ўта бошлади. Биз шунда ортга қайтишга мажбур бўлдик. Тўғриси биз учун бу жуда оғир кечди.

- Жамоанингизнинг энг ёрқин ўйини айнан шу деб ўйин деб ҳисоблайсизми?
- Биз Вьетнам, Жанубий Корея каби терма жамоаларда йирик ҳисобда мағлубиятга учрагандик. Бир сафар Австралия билан ҳам 85 дақиқа мобайнида дуранг ўйнай олгандик. Шу боисдан ҳам бугун шундай натижани кутишга ҳақли эдик. Аммо бугунги дурангни қўлга киритишимиз бизга осон бўлгани йўқ.

- Бугунги натижани ҳаққоний бўлди дея оласизми?
- Буни омадга ҳам йўйиш ҳам мумкин. Бир сафар тўп дарвоза тўсинига тегди. Бироқ биз омадсизликка ҳам учрадик. Қизил карточка бунга мисол бўла олади. Аммо бундай натижани қайд этиш учун жуда катта ҳажмдаги тайёргарлик керак бўлади. Биз ҳамҳижат бўлиб узоқ муддатли тайёргарликлар эвазига бу натижани қайд эта олдик.

- Бугунги учрашувдан Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўзига хулоса олиши мумкин деб ҳисоблайсизми?
- Бу бутунлай бошқача мусобақа. Ўзбекистоннинг ЖЧ саралаш босқичидаги учрашувларини кузатгандим. Улар бутунлай бошқача  футбол кўрсатишганди. Биз бугун 10 киши бўлиб олгач, фақат ҳимояга бор эътиборимизни қаратдик. Агар Эрон ёки Жанубий Корея терма жамоаси бўлганида улар ҳимояга ётиб олмаган бўлади. Бундан вазиятда терма жамоани танқид қилишдан кўра қўллаб-қувватлаш маъқулроқ, менимча.

- Одатда Осиёнинг шарқий қисмида ўйинни чўзиш ҳолатлари кузатилмасди, аммо Гонгконг иштирок бугун бир неча маротаба шунақа ҳолатларни кўрдик...
- Бир нарсани ҳисобга олиш лозим. Ўзбекистон ва Гонгконг бир хил савиядаги жамоа эмас. Биз иложи борича яхши натижа қайд этиш учун ҳаракат қилдик. Биласизми, бизда бугун икки нафар футболчи 90 дақиқа мобайнида жароҳат билан тўп суришди. Биз учун натижа муҳим эди. Бундай вазиятларда натижа учун ҳаракат қилишни ўйлайсан. Сиз эса бундай жамоани ҳурмат қилишингиз керак. Бундай дейишга ҳаққингиз йўқ.

- Австралия терма жамоасига қарши учрашувда ҳам жамоангиз ҳимояда ҳаракат қилганди. Бугун ҳам шу вазият кузатилди. Қачондир жамоа ҳужумкор футбол намойиш этиши мумкинми?
- Ҳа, албатта. Қачонки биз Хитой Тайпейи билан ўйнайдиган бўлсак, ҳужумкор футбол намойиш этишимиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:29, 06.02.2013.
Ўқилди: 8163 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.