ОКМК навбатдаги трансферини эълон қилади!
Эркин агент мақомидаги тажрибали таянч ярим ҳимоячи — Гиорги Папава ОКМК клубига қайтди. ОКМК ва футболчи ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланди.
Гиорги Папава 1993 йил 16 февралда Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида таваллуд топган. Фаолиятини «Динамо» Тбилисида бошлаган, кейинчалик Кипрнинг «Неа Саламина» ва Грузияда «Дила Гори», «Рустави» ҳамда «Гагра» жамоаларида ҳам тўп тепган. Унинг сўнгги жамоаси ҳам айнан «Гагра» ҳисобланади.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, Папава 2022 йилги Суперлига мавсумининг иккинчи қисмида ОКМКга келиб қўшилганди. Ўшанда Папава «кончилар» сафида 13 ўйинда майдонда ҳаракатланиб, 1 гол ва 1 голли узатмани ижро этган.
2023 йилги Суперлига мавсумининг биринчи қисмини эса пойтахтнинг «Пахтакор» жамоасида ўтказган Папава 3та ўйинда майдонда ҳаракат қилган.
Папава фаолияти давомида 298 ўйин ўтказган ва рақиблари дарвозасига 8 маротаба гол урган.