Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Назорат учрашуви. «Насаф» Россиянинг яна бир клубини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

«Насаф» кеча Анталиядаги йиғин доирасида яна бир рус жамоаси билан беллашди. Бу сафарги рақиб Россия Премьер лигаси аъзоси, Воронежнинг «Факел» жамоаси бўлди.

Беллашув тенг курашлар остида бошланди. Бироқ учрашувнинг 17-дақиқасида рақиб жарима зарбасига эга бўлди. Жарима зарбасидан берилган тўпни Сергей Бризгалов боши билан "Насаф" дарвозасига киритди. 40-дақиқада Сидиқов амалга оширган жарима зарбасидан сўнг Ғайбуллаев тўпни боши билан рақиб дарвозасига киритди. Аммо қанот ҳаками Ғолиб гол киритилган вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган деб топди.

Иккинчи бўлимда ўйин назорати қаршиликлар томонига ўтди. Вакилларимиз томонидан ташкил қилинган ҳужумлар 75-дақиқада голга айланди. Гол киритишга ҳаракат қилган Кенжабоев ўз ниятига етиб, ҳисобни тенглаштирди. Беллашувнинг 79-дақиқасида рақиб футболчиси Ислом Кенжабоевни қўполлик ишлатган ҳолда тўхтатиб қолади. Ҳакам томонидан белгиланган жарима зарбасини Марко Станоевич аъло даражада амалга оширди ва "Насаф"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шу тариқа, Рўзиқул Бердиев жамоаси Анталиядаги тўртинчи назорат беллашувини ҳам ғалаба билан якунлашди.

Туркия. Анталия. 19.01.2024 | 19:30
«Факел» - «Насаф» - 1:2
Голлар: Сергей Бризгалов (17), Ислом Кенжабоев (75), Марко Станоевич (79).
«Насаф»: Зафар Сафоев, Ғолиб Ғайбуллаев, Игор Голбан, Зафар Ҳакимов, Акмал Мозговой, Жавоҳир Сиддиқов, Жаба Жигаури, Ислом Кенжабоев, Муродбек Раҳматов, Нодирбек Мукаров, Аслидин Турсунпўлатов.
Захирадан майдонга тушганлар: Марко Станоевич, Шаҳзод Акрамов, Виктор Да Силва, Аслиддин Турсунпўлатов, Бекжон Жўрабоев.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 10:35, 20.01.2024.
Ўқилди: 5432 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.