Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

«ПСЖ» Мбаппенинг ўрнига кимни олиб келади?

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" Килиан Мбаппени тортиб олаётгани учун "Реал"дан қандай қасос олишни ўйлаб қўйди. Бу ҳақда Real Madrid Exclusivo хабар берди.

Манбага кўра, парижликлар "Реал Мадрид"нинг радарида бўлган дунёнинг энг иқтидорли марказий ҳимоячиларидан бирини ўзига жалб қилмоқчи. Гап "Лилль"да тўп тепаётган 18 ёшли франциялик Лени Йоро ҳақида кетмоқда.

"ПСЖ" Йорони клуб келажагини шакллантиришда муҳим шахс сифатида кўради ва уни жорий трансфер ойнасида сотиб олиш учун ҳамма нарсага тайёр. ОАВ хабарларига кўра, франциялик футболчи "Реал"га ўтишга жуда яқин турибди, аммо парижликлар вазиятни ўзгартирмоқчи.

Жорий мавсумда Йоро “Лилль” сафида барча мусобақаларда 23 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган. Футболчининг француз клуби билан шартномаси 2025 йилнинг июн ойи охиригача амал қилади.

Киритилди: 11:22, 20.01.2024.
Ўқилди: 3640 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.