Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Tata Steel Chess 2024. Нодирбек Абдусатторов 7-турда мусобақанинг амалдаги чемпионини енгиб, пешқадамга айланди

Баҳо:
+ | -

Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида бугун 7-тур баҳслари ўтказилмоқда.

Турнирнинг Мастерс гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 7-турда нидерландиялик Аниш Гирига қарши оқ доналарда ўйнади. Нақ 6 соат давом этган ўйинда ҳамюртимиз муҳим ғалабани қўлга киритди.

Абдусатторов бугун юқори аниқликда ўйнадики, у рақибнинг кичик ноаниқ юришларидан сўнг устунликни қўлга олди ва тахминан 30-юришлардан бошлаб рақибни мағлубият бурчагига сиқиб борди. 60-юришга келиб Гири мағлубиятни тан олди.

Tata Steel Chess-2023да Абдусатторов энг сўнгги турда Анишни олдинга ўтказиб юбориб, чемпионликдан маҳрум бўлганди. Нодирбек бугунги ғалабадан сўнг ўз очколарини 4,5 тага етказиб, пешқадамга айланди.

Ҳамюртимиз 8-турда россиялик Ян Непомняшчийга қарши қора доналарда ўйнайди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:35, 20.01.2024.
Ўқилди: 4628 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик